Наманган шаҳрида "Маҳалла" жамоат фонди шаҳар бўлими ҳамкорлигида 13-14 ёшлар болалар хамда 18-30 ёшлар ўртасида "Чарм тўп" мусобақаси шаҳар 2-босқичи ўтказилди

2019 йил 7-8 август куни "Навбахор-Умид" футболга ихтисослашган болалар-ўсмирлар футбол мактаби (БЎФМ)нинг футбол майдонида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 августдаги "Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3031-сонли қарори ҳамда 2019 йил 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берган 5 та мухим ташаббусларнинг 2-банди ижроси бўйича ёшларни спортга кенг жалб этиш мақсадида, Наманган шаҳар хокимлиги, Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг Наманган шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда "Маҳалла" жамоат фонди шаҳар бўлими ҳамкорлигида 13-14 ёшлар болалар хамда 18-30 ёшлар ўртасида футбол спорт туридан "Чарм тўп" мусобақаси шаҳар 2-босқичи ўтказилди.
Мусобақада 8 та МФЙ жамоалари иштирок этмоқдалар.
Бугун бўлиб ўтадиган мусобақанинг финал босқичида "Янги тонг" ҳамда 2-БЎСМ ҳудудидаги "Янги аср" МФЙ жамоалари учрашадилар.