Наманган шаҳрида "Сув полоси" бўйича 2006 йилда туғилган ва ундан ёш спортчилар ўртасида Ўзбекистон очиқ чемпионатига старт берилди

Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли Сув спорт турларига ихтисослаштирилган болалар ўсмирлар спорт мактабида "Сув полоси" бўйича 2006 йилда туғилган ва ундан ёш спортчилар ўртасида Ўзбекистон очиқ чемпионатининг очилиш маросими байрамона бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада жами 231 нафар ёш спортчилар иштирок этишмоқда, улардан 75 нафари қизлар. Тошкент, Самарқанд, Фарғона, Сирдарьё, Жиззах, Наманган ҳамда Қозоғистон давлатидан жамоалар иштирок этишмоқда.