Норин туман болалар-ўсмирлар спорт мактабида вилоятда илк маротаба бокс спорт тури бўйича профессионал рейтинг жанглари бўлиб ўтди

Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли Норин туман болалар-ўсмирлар спорт мактабида "Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон" шиори остида, Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан, 5 та мухим ташаббуснинг 2-банди ижросини таъминлаш мақсадида илк маротаба "Бокс" спорт тури буйича профессионал рейтинг жанглари бўлиб ўтди. Туман хокимлиги, туман прокуратураси, туман ИИБ, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, туман маданият, туман ХТБ, туман соғлиқни сақлаш, туман ёшлар иттифоқи, тоуман мусиқа мактаби ҳамда миллий гвардия қуриқлаш хизматлари хамкорлигида "Профессионал бокс" бўйича Республика миқёсидаги мусобақа ташкил этилди. Мусобақада, Фарғона, Андижон, Тошкент, Навоий ва Наманган вилоятларидан 18 нафар боксчилар 9 та вазн тоифасида куч синашди.
Мусобақада, маданият, мусиқа ва спорт чиқишлари намойиш этилди.
Мусобақада 2000 нафар томошабинлар спортчиларни қўллаб қувватладилар.
Мусобақада Сидней Олимпиадасида иштирок этиб юртимиз тарихига мухрлаб қўйган бринчи олтин медални қўлга киритган бокс бўйича чемпион Мухаммадқодир Абдуллаев ва Профессионал бокс федерацияси раҳбарлари иштирок этдилар.

Нуфузли мақомини олган мазкур мусобақада Наманган Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернати тарбияланувчилари муносиб иштирок этиб, Республикамизнинг турли вилоятларидан ташриф буюрган чарм қўлқоп усталарини мағлубиятга учратиб умум жамоа хисобида Наманган вилояти терма жамоаси 1-ўринни қўлга киритишида ўзларининг салмоқли хиссаларини қўшишди.