Андижон вилоятидан Наманганликлар 11 та "олтин" 14 та "кумуш" ва 12 та "бронза" билан қайтишди

2019 йил 27-30 март кунлари Андижон вилоят Хужабод туманида 2003-2005 йилларда туғилган ўсмир ўғил ва қизлар ўртасида "Белбоғли кураш" бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада Наманган вилояти терма жамоси спортчилари жуда кўтаринки рухда иштрок этиб 11 та "олтин" 14 та "кумиш" 12 та "бронза" медалини қўлга киритди. Бу ютуқларга эришишимизда Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Наманган ИОЗМИ, Тўрақўрғон, Уйчи, Учқўрғон, Чорток, Поп, Наманган, Норин туманлари болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг полвонлари вилоятимиз шарафини мардонавор химоя қилдилар. Бош мураббий Н.Туйчиев.