“ЧАРМ ТЎП-2019”. Янгиқўрғон туманининг “Навкент” маҳалла фуқаролар йиғини республика босқичида

16-17-18 август кунлари Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 3-августдаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3031 сон қарори, 2019 йил 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та мухим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида” ги мажлис баёни ижросини таъминлашда иккинчи йўналиш бўйича ёшларни спортга кенг жалб этиш мақсадида 18 дан 30 ёшгача бўлган маҳалла ёшлари ўртасида футбол бўйича “Чарм тўп” анъанавий мусобақасини 1 ва 2 босқичлари юқори савияда ташкил этиб ўтказилди. Шуни алохида таъкидлаш жоизки мазкур мусобақанинг 3-боскичида 12 та туман жамоалари ўртасида бўлиб ўтган бахсда Янгиқўрғон туманининг "Навкент" МФЙ жамоаси фаҳрли 1-ўринни олиб Республика босқичига йулланмани қўлга киритди. 2-ўринни Норин туманининг "Дўстлик" МФЙ ва 3-ўринни Тўрақўрғон туманинг "Яндама" МФЙ жамоалари эгалладилар.