Наманган шаҳрида Наврўз умумхалқ байрамига бағишлаб "Кураш" хамда "Белбоғли кураш" мусобақалари ўтказилди ва фахрий устоз спортчиларни таклиф этилди

by namangansport
Наманган шаҳрида Наврўз умумхалқ байрамига бағишлаб "Кураш" хамда "Белбоғли кураш" мусобақалари ўтказилди ва фахрий устоз спортчиларни таклиф этилди

Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли Наманган шаҳар 2-болалар-ўсмирлар спорт мактабида Наврўз умумхалқ байрамига багишлаб Ўзбек миллий спорт турлари "Кураш" хамда "Белбоғли кураш" спорт турлари бўйича 2004 - 2006 ва 2007 - 2009 йилларда туғилган ёшлар ва ўсмирлар ўртасида мусобақа ўтказилди. Вилоятимизда шаҳримизда кураш спорт турини ривожлантиришда улкан хисса қўшган фахрий устоз спортчилар таклиф этилди. Улар иштирокида ёш спортчиларга "Махорат сабоқлари" намойиш этилди. Фахрийларга 2-болалар-ўсмирлар спорт мактабининг ташаккурномаси хамда эсдалик совғалари топширилди. Мусобақа якунида фахрий устозлар хамда барча мусобақа иштирокчилари учун байрам дастурхони ёзилиб палов тортилди.

March 16, 2019
by namangansport