Наманган вилоятида "Соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз" шиори остида ходимлар ўртасида пиёда юриш марафони ўтказилди

by namangansport
Наманган вилоятида "Соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз" шиори остида ходимлар ўртасида пиёда юриш марафони ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўтган йилнинг 18 декабридаги “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу каби саъй-ҳаракатларни янги босқичга олиб чиқиш имконини бермоқда. Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мамлакат бўйлаб жорий йилнинг 16 март куни республикада юриш марафони ташкил этилди. Хусусан Наманган вилоятида хам Наманган вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида "Соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз" шиори остида ходимлар ўртасида пиёда юриш марафони ўтказилди. Марафонда вилоят хокимининг ўринбосари П.Ж.Маткаримов, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.А.Карабаев, Ёшлар иттифоқи Наманган вилоят кенгаши раиси А.Мўминов ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи С.Д.Мўминовлар иштирок этишди.

March 16, 2019
by namangansport