Наманган шаҳар 2-болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори "9-май хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан устоз ва мураббийларни тақдирлади

Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли Наманган шаҳар 2-болалар-ўсмирлар спорт мактабида "Хотира ва кадрлаш куни" муносабати билан маьмурият ходимлари ва тренерларнинг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда спорт мактабнинг "Шотокан каратэ до" буйича тренер, байналминал жангчи Усманов Шухратжонни байрам муносабати билан "Ўзбекистон "VETERAN" жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси 25 йиллиги" медали билан тақдирлангани хақида 2-БЎСМ директори М.Исакджанов барчага маьлум қилиб, жамоа номидан Ш.Усмановни ушбу мукофот билан қутлади, шу билан бир қаторда байрам муносабати билан спорт мактабининг бир қатор тренер ва ходимларини 2018-2019 йиллар мобайнида эришган юқори натижалари, Ўзбекистон чемпионатлари хамда Халқаро ареналарда ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни таёрлашдаги фидокорона меҳнатлари учун директор фондидан пул мукофотлари билан тақдирланди.