Наманган шаҳрида қиймати 34 миллиард сўмга тенг бўлган мухташам "ОКЕАН" сув спорт саройи фойдаланишга топширилди

by namangansport
Наманган шаҳрида қиймати 34 миллиард сўмга тенг бўлган мухташам "ОКЕАН" сув спорт саройи фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари федерацияси хамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан хамкорликда Наманган шаҳрида янги "ОКЕАН" сув спорт саройи фойдаланишга топширилди. Бугун ушбу саройнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари федерацияси раиси Рафиков Қудратилла Мирсагатович, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Набиев Дилмурод Хамидуллаевич, Наманган вилоят хокимининг биринчи ўринбосари А.Камалов, Наманган шаҳар хокими А.Абдураззаков, Наманган вилоят касаба уюшмалари бошлиғи Ш.Мусаев хамда Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Карабаевлар қатнашдилар ва Наманган ахлини бундай мухташам саройни фойдаланишга топширилиши билан қутладилар. Таниқли хонанда Гулсанам Мамазоитова маросим мехмони бўлиб ўзининг ёқимли қўшиқларини куйлаб барчани табриклади.

April 25, 2019
by namangansport