Болаларни ҳимоя қилиш куни Косонсойда 16 ёшли ўсмир содир этган ЙТҲ оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, 5 киши жароҳатланди

Наманган вилоятининг Косонсой туманида яшаган, 2002 йилда туғилган коллеж ўқувчиси Ш.У. 1 июнь куни Lacetti автомобилини ҳужжатларсиз ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетди ва қаршисидан келаётган С.М. бошқарувидаги Nexia машинаси билан тўқнашув содир этди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада Nexia йўл четида тўхтаб турган, Ю.У. бошқарувидаги бошқа бир Nexia машинасига бориб урилди. Ҳодисада Lacetti ҳайдовчиси Ш.У., Nexia ҳайдовчиси С.М. ва унинг икки нафар йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлди.

Шунингдек, С. М. бошқарувидаги машинанинг 3 нафар йўловчиси, йўл четида турган Nexia ҳамда Lacetti машиналарининг бир нафардан йўловчиси турли даражадаги тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди.

Манба: daryo.uz