Янгиликлар
June 12, 2021

Наманган вилоятида Оилавий меҳмон уйи эгаларига сертификатлар топширилди

Туристик салоҳияти тобора юқорилаб бораётган мамлакатимизда меҳмон уйларининг сони кўпаётгани қувонарли, албатта.

Наманган вилояти Чуст тумани Ғова қишлоғида бир кунда 8 та оилавий меҳмон уйи эгаларига Оилавий меҳмон уйлари ва Хостеллар ягона реестридан кўчирмалар тақдим этилди. Тақдирлаш маросимини Наманган вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Б.Нуритдинов ўз сўзи билан очиб берди.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари, Республика ишчи гурухи раҳбари Л.Закирлаева ва Наманган вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тарғибот ишларининг самараси ўлароқ, чекка ҳудудларда оилавий меҳмон уйларининг сони кўпайиб, бир вақтнинг ўзида тадбиркорликка эътибор кучайтирилмоқда. Шу билан бирга аҳоли бандлиги таъминланиб, пировардида туризм соҳаси равнақига салмоқли ҳисса қўшилмоқда десак муболаға бўлмайди.