Янгиликлар
June 16, 2021

Спорт фахрийлари эъзозда

Фахрийларининг самарали меҳнатларини қадрлаш мақсадида Наманган вилоят ҳокимлиги, вилоят касаба уюшмалари федерацияси, вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси ҳамда "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлимлари томонидан фахрийларга эсдалик совғалари топширилди.

Наманган давлат педагогика институтининг жисмоний тарбия ва спорт факультетини 50-йил аввал тамомлаган биринчи қалдирғочларнинг учрашуви ўтказилди. Ўқишни 25-нафар талаба битирган бўлса бугунги кунда улардан 10-нафари учрашувга етиб келишди.

Ўтган йиллар ушбу авлод бир қатор спортчиларни тайёрлаб, юртимиз довруғини дунёга ёйишга хизмат қилишган. Фахрий устоз Иброхимжон ота Содиқов шундай эслайди: 75 ёшдаман, ёшликдаги дўстларимни кўриб ҳурсанд бўлдик. Ташкилотчиларга катта рахмат. Гандбол бўйича Наманган вилоят терма жамоаси мураббийси сифатида 1980 йилда Ленинград шаҳрида ўтказилган бутун иттифоқ биринчилигида Ўзбекистон шарафини химоя қилиб, хал қилувчи бахсда Россия жамоасини 34:33 хисобида мағлуб этганмиз, шундан сўнг СССР ёшлар терма жамоаси мураббийси сифатида ишлаганман. Чет элларда турли нуфузли мусобақаларда иштирок этдим. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда гандболни ривожлантириш йўлида самарали мехнат қилдик, кўплаб шогирдларим терма жамоаларда уйнашган. Мен бугун яна бир бор меҳнатим самарасини кўрдим. Давлатимиз томонидан нуронийларга бериляпган эътибордан мамнунмиз.

Наманган вилояти туризм ва спорт бош бошқармаси расмий саҳифасига аъзо бўлинг @namtursport