Наманган вилоят терма жамоаси "Бадминтон" бўйича Ўзбекистон чемпиони
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг таквим режасига асосан жорий йилнинг 13-19 июн кунлари Тошкент шаҳрида Бадминтон спорт тури бўйича 2005-2006 ва 2007-2009 йилларда туғилган ўсмир ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда.
Ушбу чемпионатда Наманган вилояти терма жамоаси Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамда Наманган Олимпия захиралари коллежи спортчиларидан иборат жамоа тулиқ таркибда иштирок этишди.
Мусобақанинг биринчи куни терма жамоамиз 3 та бахс ўтказиб барчасида ғалаба қозонишга эришди:
Наманган - Самарқанд 3:1
Наманган - Жиззах 3:1
Наманган - Фарғона 3:1
Наманган - Хоразм 3:0
ПОЛУФИНАЛ
Наманган - Андижон 3:1
ФИНАЛ учрашувида
Тошкент - Наманган 2:3
Наманган жамоаси жамоавий мусобақада 1-ўринни қўлга киритиб ЧЕМПИОН бўлди.
Эртадан яккалик (ўсмир ва қизлар), Жуфтлик (ўсмир ва қизлар) ҳамда аралаш жуфтлик бахслари бошланади. Спортчиларга кейинги уйинларда омад тилаб қоламиз.
Наманган вилояти туризм ва спорт бош бошқармаси расмий саҳифасига аъзо бўлинг @namtursport