April 24, 2019

Наманган шаҳрида бўлиб ўтадиган "Трамполин" спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионатига таёргарлик ишлари якунланмоқда

Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли Гимнастикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг "Пахлавон" спорт мажмуасида "Трамполин" спорт тури буйича 25-28 апрел кунлари Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади. Хозирда мазкур спорт мусобақани юқори савияда ўтказилишини ташкил этиш ишлари ўз нихоясига етмоқда ва мажмуани мусобақага тайёр холатга келтирилмоқда.