Бадминтон бўйича Наманган вилояти терма жамоаси 10 та олтин, 5 та кумуш ҳамда 5 та бронза медалларини қўлга киритишди
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг тақвим режасига асосан жорий йилнинг 13-19 июн кунлари Тошкент шаҳрида Бадминтон спорт тури бўйича 2005-2006 ва 2007-2009 йилларда туғилган ўсмир ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.
Ушбу чемпионатда Наманган Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамда Наманган Олимпия захиралари коллежи спортчиларидан иборат Наманган вилояти терма жамоаси тулиқ таркибда иштирок этди.
Мусобақанинг биринчи куни терма жамоамиз 3 та бахс ўтказиб барчасида ғалаба қозонишга эришди:
Наманган - Самарқанд 3:1
Наманган - Жиззах 3:1
Наманган - Фарғона 3:1
Наманган - Хоразм 3:0
ПОЛУФИНАЛ
Наманган - Андижон 3:1
ФИНАЛ учрашувида
Тошкент - Наманган 2:3
Наманган жамоаси жамоавий мусобақада 1-ўринни қўлга киритиб ЧЕМПИОН бўлди. 2-ўринни Тошкент шаҳри, 3-ўринни Андижон вилояти қўлга киритди.
Жамоавий мусобакадан кейин ўтказилган шахсий биринчиликлар якуний натижалари қуйидагича:
Ўсмирлар ўртасида яккалик бахсларида
Нематжанов Аброр 1-ўрин,
Шоматов Асадбек 2-ўрин,
Қизлар ўртасида яккалик бахсларида
Махмудова Ситорабону 1-ўрин,
Махмудова Махбуба 3-ўрин.
Ўсмирлар ўртасида жуфтлик бахсларида
Нематжанов Аброр, Шоматов Асадбек 3-ўрин.
Қизларлар ўртасида жуфтлик бахсларида
Махмудова Махбуба, Махмудова Ситорабону 2-ўрин.
Аралаш жуфтлик (микс) бахсларида
Нематжанов Аброр, Махмудова Махбуба 2-ўрин.
Шоматов Асадбек, Юсуфжонова К. 3-ўрин.
Мусобака якуни бўйича Наманган вилояти терма жамоаси жами 20 та медални, улардан 10 та олтин, 5 та кумуш ҳамда 5 та бронза медалларини қўлга киритишга эришдилар.