Янгиликлар
June 17, 2021

Янгиқўрғон туманида спортнинг "Эркин кураш" тури бўйича фахрийлар ўртасида туман ҳокими соврини мусобақаси ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ”Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони туманда ижросини таъминлаш мақсадида, Янгиқўрғон туман 1-болалар-ўсмирлар спорт мактаби томонидан Исковот спорт мажмуасида спортнинг "Эркин кураш" тури бўйича фахрийлар ўртасида туман ҳокими соврини мусобақаси ташкилланиб ўтказилди.

Мусобақада 45 ёшдан юқори бўлган 54 нафар фахрийлар ўртасида 6 та вазн тоифасида ўтказилди. Мусобақа якунига кўра 65 кг вазнда:
1-ўрин Джамалов Рустамжон ўғли Уйчи тумани;
2-ўрин Сидиқов Қодиржон Янгиқўрғон тумани;
3-ўрин Содиқов Зокиржон Наманган шаҳри, Юсупов Авазхон Наманган шаҳри.

70 кг вазнда:
1-ўрин Қодиров Юсуфжон Уйчи тумани;
2-ўрин Қурбонов Ёқибжон Наманган шаҳри;
3-ўрин Ботиров Тохиржон Янгиқўрғон тумани, М.Зокирхўжаев Янгиқўрғон тумани.

80 кг вазнда:
1-ўрин Содиқов Баходир Норин тумани;
2-ўрин Солиев Марифжон Наманган шаҳри;
3-ўрин Хакимов Қодиржон Янгиқўрғон тумани, Ғанихўжаев Ахмадали Янгиқўрғон туман.

90 кг вазнда:
1-ўрин Жўрабоев Усмонжон Наманган шаҳри;
2-ўрин Тўрахўжаев Мухаммаджон Наманган шаҳри;
3-ўрин Йўлдашев Дониёр Уйчи тумани, Мирғозиев Мухторжон Янгиқўрғон тумани.

100 кг вазнда:
1-ўрин Яхёев Баходир Наманган шаҳри;
2-ўрин Рахматуллаев Алишер Янгиқўрғон туман;
3-ўрин Алихўжаев Бахтиёр Наманган шаҳри, Ғойиббоев Акмалжон Учқўрғон тумани.

100 кг вазинда:
1-ўрин Азизов Нақибжон Наманган шаҳри;
2-ўрин Мадрахимов Бахтиёр Наманган шаҳри;
3-ўрин Хожиев Илхомжон Янгиқўрғон туман, Юсуфбеков Бахтиёр Янгиқўрғон тумани.

Мусобақада фахрли ўринларни қўлга киритган мусобақа иштирокчиларини Янгиқўрғон туман 1-болалар-ўсмирлар спорт мактаби томонидан турли даражадаги диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Наманган вилояти туризм ва спорт бош бошқармаси расмий саҳифасига аъзо бўлинг @namtursport