Тўрақўрғон туманида спорт мактаб раҳбарлари ва тренерлари иштирокида йиғилиш ўтказилди
2021 йил 22 июнь куни Тўрақўрғон туман туризм ва спорт бўлими томонидан тумандаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида Наманган вилоят Туризм ва спорт бош бошқармасининг ўринбосари А.Тўйчиев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги ПФ-5924-сонли фармони ижросини таъминлаш юзасидан спорт мактаби раҳбарлари ва тренерлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Ушбу йиғилишда 2020 йил Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига Наманган вилоят спортчилари томонидан лицензияга эга бўлган спортчиларга берилаётган катта эътибор бўйича гапириб, 2024 йилда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига хозирдан тайёргарликни кучайтириш бўйича топшириқлар берилди.
Тўрақўрғон туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби спортчилари ўртасида спортдаги келгусида амалга ошириладиган режалар ва аниқ мақсадлар бўйича Анваржон Набижонович томонидан тушунчалар берилди.