May 24, 2019

Наманган шаҳар 2-болалар-ўсмирлар спорт мактабининг асосий базасида "Эркин ва аёллар кураши" бўйича Ўзбекистон чемпионати олдидан Наманган вилояти терма жамоа аъзоларининг ўқув-машғулот йиғинлари бўлиб ўтмоқда

Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли Наманган шаҳар 2-болалар-ўсмирлар спорт мактабининг асосий базасида "Эркин ва аёллар кураши" бўйича вилоятимизда жорий йилнинг июн ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон чемпионати олдидан Наманган вилояти терма жамоа аъзоларининг ўқув-машғулот йиғинлари бошланди.

Вилоятимиз терма жамоаси аъзоларини бўлажак мусобақаларга пухта хозирлик кўришларини таъминлаш мақсадида, Осиё чемпионати совриндори, бир неча карра Ўзбекистон чемпиони, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, 2020 йил Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида иштирок этишга номзод Қорақалпоғистонлик спортчи Якшимуратова Давлатбике терма жамоамиз аъзоларининг ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этиб, ўзининг халқаро ареналардаги тажрибаларини вилоятимиз спортчилари билан ўртоқлашмоқда.

Айтиб ўтиш жоизки, "Эркин ва аёллар кураши" бўйича вилоят терма жамоаси аъзоси, Наманган шаҳар 2-БЎСМ спортчиси Усманжанова Мадина жорий йилнинг март ойида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида ғолиб бўлиб, Сингапур давлатида ўтказиладиган Осиё чемпионатида иштирок этиш лицензиясини қўлга киритган хамда 2020 йил Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида иштирок этишга давогарлардан бири хисобланади.