Янгиликлар
May 22, 2019

Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Наманганда!

Хабарингиз бор, Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси кеча Андижондаги “Соғлом авлод” стадионида Берлин ёшлар терма жамоасига қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Отабек Ғуломхўжаев шогирдлари германияликлар билан иккинчи баҳсни эртага Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда ўтказишади.

Бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари Наманганга етиб келишди. Ёшлар терма жамоамиз Наманганда вилоят футбол ассоциацияси, “Навбаҳор” ПФК вакиллари, “Навбаҳор” ПФК жамоаси мухлислари, “Навбаҳор -Умид” футбол мактаби ходимлари ва ёш футболчилари, шунингдек, Наманган Теннис спорт мажмуаси вакиллари томонидан, йўлакча ҳосил қилинган ҳолда, карнай-сурнайлар навоси остида тантанали тарзда кутиб олинди.

Манба: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.