Янгиликлар
June 12, 2021

Наманган шаҳридаги "Ёшлик" сузиш хавзасида "Биз гиёхвандликка каршимиз"-шиори остида спорт мактабнинг очиқ турнири ўтказилди

Бугун 2021 йил 12 июн куни Наманган вилоят туризм ва спорт бош бошқармасига қарашли Сув спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби сузиш хавзасида 2008-2010, 2011 йилларда туғилган ва ундан ёш спортчилар ўртасида "Халқаро болаларни химоя килиш куни" ҳамда "Ёшлар ойлиги"га бағишланган "Биз гиёхвандликка каршимиз"-шиори остида спорт мактабнинг очиқ турнири ўтказилди.

Ушбу мусобақада Наманган вилояти Сув спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби, Наманган шаҳар 2-болалар-ўсмирлар спорт мактаби, Чуст туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби ва Фарғона вилоятидан жами бўлиб 150 нафар спортчи-ёшлар иштирок этишди.

Мусобақанинг натижаларига кўра ғолиб ва совриндорларни Наманган вилояти Туризм ва спорт бош бошкармаси ўринбосари А.Туйчиев, Давлатобод туман ҳокимлиги, Давлатобод туман Ёшлар агентлиги, Давлатобод туман Туризм ва спорт бўлими ва Сув спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби раҳюарияти томонидан тегишли дипломлар ва қимматбахо совғалари билан тақдирландилар.