Суд ходимлари ҳамда ўқувчи-ёшлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди
2021 йил - “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили муносабати билан жорий йилнинг 22 декабрь кунида Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг судья катта ёрдамчиси томонидан ёшларнинг ҳуқуқий билими ва маданиятини ҳамда уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш мақсадида Навоий вилояти юридик техникумида ўқувчи ёшлар иштирокида “Ёшлар бизнинг келажагимиз” мавзусида учрашув ташкил этилди.
Ташкил этилган тадбирда Навоий вилояти юридик техникуми 1-босқич ўқувчи ёшлари иштирок этишди. Тадбирда ўқувчи-ёшларга улар юртимизнинг келажаги, эртаси ҳисобланиши, ёшларимизнинг маънавиятини ошириш, мустаҳкамлаш, уларни дунёқарашларини кенгайтиришга юртбошимиз томонидан ҳам жуда катта эътибор ва ғамхўрлик қаратилаётганлиги, ушбу ғамхўрлик ва эътиборни ҳар бир ёш, албатта, ҳис қилиши ва бунга муносиб бўлишга интилиши лозимлиги, ўтаётган ҳар бир дақиқадан унумли фойдаланиб, бўш вақтларини турли тўгараклар, спорт ва касб-ҳунар ўрганишга сарфлаш лозимлиги, ёшларимизда ватанпарварлик, юртга дахлдорлик, садоқатлилик, билимга чанқоқлик, меҳнатсеварлик юқори даражада бўлиши кераклиги, бунинг учун ёшларимиз албатта илму-маърифатга, китобга меҳр қўйиши, доимий равишда китоб ўқиб, ўз билим ва маънавиятини ошириб бориши, ўзининг ҳуқуқий билими, ҳуқуқий саводхонлигини ва маданиятини юксалтириб, мамлакатимизнинг ҳар томонлама ривожланишида ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшишлари лозимлиги таъкидлаб ўтилди.
Шу билан бирга ўқувчи ёшларга қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар, суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, судларга мурожаат қилиш, судларда иш юритиш тартиблари юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди ҳамда ўқувчи ёшларнинг саволларига маърузачилар томонидан батафсил жавоб ва кўрсатмалар берилди.