Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш–давлат келажагини белгилаш учун мезондир.
2021 йил - “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили муносабати билан ёшларнинг ҳуқуқий билим ва маданиятини янада ошириш, қонунга ҳурматда бўлиш муносабатини шакллантириш, шунингдек ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида тузилган Меморандум ижроси юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди раиси А.Шукуров ҳамда Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Ғофуров томонидан Зарафшон шаҳридаги 11-умум таълим мактаби ўқувчилари иштирокида ҳуқуқий дарс соати ўтказилди.
Унда бугунги кунда юртбошимиз томонидан суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмун-моҳияти, судлар томонидан олиб борилаётган ишлар, қонунчиликка киритилаётган ўзгартиришлар ва янгиликлар, шунингдек уларнинг амалиётда қўлланилиши ҳақидаги маълумотларни ҳаётий мисоллар акс эттиришди.
Хусусан, ўқувчиларга аҳлоқ ва ҳуқуқ, ҳуқуқий онг ва маданият тушунчалари ва уларнинг моҳияти юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди, улар ўзлари қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.
А.Жумадиллоев
Зарафшон туманлараро
иқтисодий суди ходими