“Ягона дарча” тартиби
Суд тизимининг босқичма-босқич демократлаштирилиши, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қиладиган суд ҳокимиятининг мустақиллиги тўғрисидаги конституциявий тамойилга қатъий риоя этилиши мамлакатимиз ҳаётида суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришлар орасида марказий ўринни эгаллайди. Зеро, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўлиқ таъминлашга эришишда одил судловнинг аҳамияти беқиёсдир. Одил судлов жамият ҳаётида, хусусан фуқароларимизнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришда шунингдек, қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. Сўнги йилларда судлар фаолиятида замонавий технологияларни кенг жорий этиш бўйича амалга оширилган тадбирлар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишни эркинлаштириш, умуман одил судловга эришиш ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш имконини берди.
Суд тизимига жорий этилаётган “Ягона дарча” тартибини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Учқудуқ туман суди раислари “Айтим” МФЙга ташриф буюришди.
Ушбу тизимнинг қулайлиги фуқаро бўладими ёки тадбиркорми судга даъво аризаси топширганда ушбу даъво аризаси бошқа судга (маъмурий, фуқаролик, иқтисодий) таъллуқли бўладиган бўлса, шу суд шахсни эшикма-эшик сарсон қилмаган ҳолда тегишли судга юбориш чорасини кўради. Ушбу тартиб 2022 йил январь ойидан бошлаб судлар фаолиятига тадбиқ этилиши назарда тутилиб, асосий мақсад мавжуд бюрократик тўсиқлардан ҳимоялаган ҳолда фуқаро ва тадбиркорларимизнинг ҳам вақти ҳам нақдини тежашдир.
Шунингдек, тадбир иштирокчиларига ўзларини қизиқтирган саволлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди.