October 19, 2020

ҲУҚУҚШУНОСЛАР КЕНГАШИ

Навбаҳор тумани адлия бўлими ташаббуси билан ҳудуддаги юридик хизмат ходимлари иштирокида ўқув-семинар ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар муҳокама этилди.

Айтиб ўтиш керакки, қонун ҳужжатларининг тарқоқлиги амалда уларни идрок этишнинг мураккаблигига, ҳуқуқий тафовутлар ва низоларга, ортиқча тартибга солиш ва бюрократияга олиб келади.Шу боис, бугунги давр қонун хужжатларини тартибга солишни тақазо этмоқда. ПРезидент фармони билан эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган нормаларни кенг кўламда қайта кўриб чиқишни ва бекор қилишни таъминловчи "тартибга солиш гильотинаси" усули жорий этилаяпти. Семинар давомида шу ҳақда сўз юритилиб, давлат раҳбарининг 500 га яқин эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган ҳужжатлари бекор қилингани айтиб ўтилди.

Миллий қонунчилик базасида 30 мингдан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд бўлиб, уларнинг 5 фоизини қонун ҳужжатлари, 95 фоизини эса қонуности ҳужжатлари ташкил этади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сони қўплиги ва тарқоқолиги, биринчи навбатда, тадбиркорлик соҳасидаги тартибга солиш юкини ошишига ва бюрократик тўсиқлар, номувофиқликлар келиб чиқишига ва қонун талабларини эътиборсиз қолдиришга олиб келмоқда.Семинар давомида ҳаддан ташқари тартибга солишнинг олдини олиш ва қонунчиликни тизимлаштириш мақсадида фармон билан амалга ошириши белгиланган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.Шундан сўнг, Навбаҳор туманида мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати юзасидан муҳокама ташкил этилди.

Навоий вилоят адлия бошқармаси

Ахборот хизмати