БИР КУНДА 4 КИШИНИНГ ИШ СТАЖИ ТИКЛАНДИ
Қизилтепа тумани адлия бўлими томонидан бир кунда 4 нафар фуқаронинг иш стажи тиклаб берилди. Фуқаролар мурожаати сайёр учрашувларда қабл қилинган эди.
-Одатда йиғилишларда юришни унча истамайман.Маҳалла раисимиз сайёр қабул адлия бўлими томонидан ўтказилаётганини айтганларидан сўнг муаммойимни айтиб, ҳеч бўлмаса маслаҳат оларман деган умидда учрашувга келганган эдим.Чунки нафақага чиқишимда 14 йиллик иш стажим ҳисобланмаган эди. Бу йилларда "Сиёвуш" фермер хўжалигида ишлаганман.Шунча йиллик меҳнатим зое кетганидан хафа бўлиб юргандим.Аммо адлия бўлими ходимларининг ёрдами билан стажларим тикланди.-дейди И.Ахмедова
Сайёр йиғинлар давомида бир нечта фуқаронинг мазкур йўналишдаги мурожаатлари қабул қилинди. Ўрганишлар давомида “Ўртачўл юлдузи ва “Илғор” фермер хўжаликларида ишлаган И.Хамдамовнинг 13 йиллик, собиқ “Ўзбекистон” ширкатида ишлаган Ш.Худойбердиеванинг 3 йиллик, собиқ Қ.Кобилов ширкатида ишлаган Ж.Муминовнинг 6 йиллик иш стажлари нафақага чиқишда инобатга олинмагани аниқланди. Гап шундаки, фуқароларнинг ойлик иш ҳақлари тўғрисидаги маълумотлар ўз вақтида архивга тақдим этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 81-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги “Давлат пенсия таъминоти билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 44-сонли қарориннг 23-бандида, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонун 42-моддаси ва “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 80-бандига биноан, меҳнат дафтарчаси иш стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланиши кўрсатилган. Архивга иш ҳақи тўғрисида маълумотномалар тақдим этилмаган ҳолатда юқоридаги қонун хужжатларига асосан, меҳнат дафтарчаси орқали иш стажини тиклаш имконияти мавжуд.
Шу асосга кўра, адлия бўлими томонидан фуқаролар манфаатига судга даъво аризаси киритилиб, мурожаат қаноатлантирилди
Абдували Асадов
Қизилтепа тумани адлия бўлими бошлиғи