КАТТА ЙЎЛГА ЧИҚИШ УЧУН ҚЎШНИМНИНГ УЙИДАН ЎТИШГА МАЖБУРМАН
"Бепул ҳукуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга" шиори асосидаги уйма уй юриш тадбирлари Навоий вилоятида тизимли равишда давом этмоқда. Навбатдаги ўрганиш Навбаҳор туман адлия бўлими ҳамда “Мадад” ННТ маслаҳат бюроси ҳуқуқшунослари иштирокид ҳудуддаги "Ўзбекистон" МФЙда амалга оширилди.
Уйма-уй юриш жараёнида қўшничилик муносабатлари, ердан фойдаланиш ва ишга жойлашиш масалаларида мурожаатлар кўриб чиқилди.
Хусусан маҳаллада истиқомат қиладиган Ж.А кўчанинг асосий йўлига чиқиш учун қўшнисининг ҳовлисидан ўтишга мажбурлиги аммо келишмовчилик сабаб у ўтиш йўлини ёпиб қўйганидан норози бўлиб мурожаат қилди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига 173-моддасига асосан кўчмас мулк (ер участкаси, бошқа кўчмас мулк) эгаси қўшни ер участкасининг эгасидан, зарур ҳолларда эса — бошқа ер участкасининг эгасидан ҳам ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқини беришни талаб қилишга ҳақли эканлиги ва ўзганинг ер участкасидан пиёда ва транспортда ўта олишни таъминлаш, электр узатгич, алоқа ва қувур линияларини ўтказиш ва улардан фойдаланиш, сув билан таъминлаш учун, шунингдек кўчмас мулк эгасининг эҳтиёжларини сервитут белгиламай туриб таъминланиши мумкин бўлмаган бошқа эҳтиёжларини қондириш учун сервитут белгиланиши мумкин.
Мулоқот жраёнида фуқарога ушбу ҳолат юзасидан фуқаролик судига мурожаат қилиши тушунтирилди
Навоий вилояти адлия бошқармаси
Ахборот хизмати