November 10, 2020

“ДИПЛОМЛИ ДИПЛОМСИЗМАН”...

Конимех тумани адлия бўлими томонидан “Боймурод” ва “Учтепа” овул фуқаролар йиғинида сайёр учрашув ташкил этилди. Мазкур овуллар туман марказидан 215-235 км узоқликда жойлашган.Ҳудудда чорвачиликни ривожлантириш учун қулай шароит бор. Аммо, фуқаролар қиш мавсумида иситиш тизимидан қийналишади.

Учрашув жараёнида овул аҳлидан мурожаатлар қабул қилинди.Бунда айниқса, ишсизлик, имтиёзли кредит олиш, ёшларнинг олий таълимга қамрови ва соғликни тиклаш борасидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Хўжамқулова Улмекен 10 йилдан буён ишсиз. У ўз вақтида Қозоғистон Республикасининг Халқлар Дўстлиги университети биология йўналишини тамомлаган.Фуқаро айни пайтда дипломини нострификация қилишда амалий ёрдам сўрамоқда.

-         Мен дипломли дипломсиздекман.Олийгоҳни тугутганимга 15 йилдан ошди. Дипломимни ўзимиздан ўтказмаганим учун соҳам бўйича бўш иш ўрни чиққанда ҳам ишга жойлаша олмаганман. Ҳозирда 3 нафар фарзандим бор. Оиламиз “Темир дафтар” рўйхатига киритилган.-дейди, У.Хўжамқулова

Овулда истиқомат қилувчи яна бир фуқаро Аралбек Умрзоқов ўнг оёғидан ажраган.Шу боис, тиббий жиҳоз яъни протез ёрдамида ҳаракатланади. Оёғидаги протез қўлбола бўлгани учун ноқулай ва бугунги кунда соғлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.Фуқаро мурожаатида малакали мутахассислар кўригини ташкил этиш ва протезни белгиланган стандартларга мосига ўзгартишда амалий ёрдам сўради.

Адлия бўлимлари томонидан овулда истиқомат қиладиган фуқаро хонадонларига уйма- уй кирилиб 10 дан ортиқ мурожаатлар иш юритуви учун қабул қилинди.

Элбек Файзуллаев

Конимех тумани адлия бўлими бошлиғи