ЧУҚУР ТАҲЛИЛ ВА ЯНГИ ТАКЛИФ
Навоий вилояти адлия бошқармасида 9 ой якунлари бўйича ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Бунда бошқарма ва адлия бўлимлари фаолиятининг бугунги кундаги ҳолати таҳлил этилди.
Йиғилишда бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари иш жараёни ва илаш тартибини янада жонлантириш. Жамиятдаги тизимли муаммоларни таҳлил этиб бориш ва қонуний ечими юзасидан таклифлар тайёрлаш, кадрлар билан ишлашнинг янгича тизимини амалда жорий этиш, уларни рағбатлантириш ва қулай шароитларни ташкил этиш масалаларига алоҳида урғу берилди.Шунингдек, адлия органлари фаолиятини республика ва маҳаллий телеканалларда ёритиб бориш, амалий ишларни ижтимоий тармоқларда оммалаштиришнинг янгича ёндашувлари ҳақида тавсиялар бериб ўтилди.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз, адлия бўлимларига жорий йилнинг шу даврига қадар давомида
2 446 та ариза ва шикоялар келиб тушган. Шулардан, 1 431 таси қаноатлантирилган, 607 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Адлия бошқармаси ҳамда адлия бўлимлари томонидан Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига риоя қилиниши юзасидан иш режага асосан доимий равишда жойларда ўрганишлар ўтказиб келинмоқда. Хусусан, 2020 йилнинг ўтган даври давомида 251 та ўрганиш, 119 та мониторинг, 408 таҳлиллар, 35 та умумлаштиришлар ўтказилган. Унга кўра, Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича 19 969та камчилик аниқланган.
Камчиликларни бартараф этиш юзасидан жами 519 та тақдимнома,
129 та маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича таклиф ҳамда 2 444 та огоҳнома ва фуқаро муражаатларига асосан 2 515 млн сўмлик 622 та даъво аризаси киритилган.
Навоий вилояти адлия бошқармаси
Ахборот хизмати