September 8, 2020

ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТ

Навоий вилояти адлия бошқармаси томонидан телевидение билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентнинг “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун моҳияти бўйича кўрсатув тасвирга олинди.Бунда Навоий вилоят жиноят суди судяси, ИИБ ўринбосари ва вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари томонидан интервью ташкил этилиб, фармон мазмуни юзасидан маълумотлар берилди.

Бунда Фармонда инсон ҳуқуқлари бузиш ҳолатлари, айниқса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан фуқароларга нисбатан ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий механизмлар ҳақида айтиб ўтилди.Бундан ташқари, тергов сифатини халқаро стандартлар асосида тубдан ошириш бўйича белгилаб берилган амалий чоралар жумладан, ярашув институтини қўллаш механизми такомиллаштирилиши тўғрисида алоҳида тушунча берилди.Хусусан, шахсга нисбатан тергов даврида эълон қилинган айблов, жиноят иши суднинг қайси инстанциясида кўрилаётганлигидан қатъи назар ярашув институти доирасига тушадиган енгилроқ моддага қайта малакаланган ҳолларда ярашув институтини қўллаш имконияти яратилаётгани таъкидланди.

Навоий вилоят адлия бошқармаси

Ахборот хизмати