September 10, 2020

ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИНИНГ БИРИНЧИ КУНИ 14 СЕНТЯБР, ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ ҲАМ ШУ САНАДА ТОПШИРИЛАДИ

Жорий йилнинг 14 сентябридан ўқувчилар мактабларга боришлари мумкин.Айнан шу кун ўқув йилининг биринчи куни ва “Президент совғаси” топшириладиган санадир.Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.

Махсус комиссия қарорига биноан, пандемия шароитини ҳисобга олиб мактабларда янги ўқув йилининг биринчи куни 14 сентябрь этиб белгиланди. Мактабларда айни шу куни 650 мингга яқин ўқувчига “Президент совғаси” топширилиши режалаштирилган.

1-синф ўқувчиларига бериладиган “Президент совғаси” таркибидан 12 турдаги ўқув қуроллари, жумладан, портфель, дафтарлар, расм дафтари, акварел бўёқлари, рангли қоғоз, қаламдон, шарикли ручка, рангли ва оддий қаламлар, пластилин, елим ва ўчирғич ўрин олган.

-         Шу йил фарзандим 1-синфга ўқишга чиқади.Тўғриси, пандемия бўлгани учун энди президент савғаси берилмаси керак деб ўйлагандик.Аммо хабарни эшитиб хурсанд бўлдим, чунки ўғлим акасида кўргани учун президентдан совға олишга қизиқаётган эди.дейди Навоий шаҳрида истиқомат қиладиган фуқаро Маҳфуза Очилова

Маълумки, шу йил дарс жараёнлари икки хил усулда олиб борилади.Анъанавий ва масофавий. “Президент совғаси” ўқишнинг анъанавий ёки масофавий шаклини танлаганидан қатъи назар, барча ўқувчиларга берилади. Бунда “Президент совғаси” масофавий ўқишни танлаган 1-синф ўқувчиларининг ота-оналарига топширилади.

Навоий вилоят адлия бошқармаси

Ахборот хизматиМ