November 12, 2020

“ШАЛХАР” ОВУЛИДА САЙЁР ҚАБУЛ БОШЛАНДИ

Учқудуқ туманининг “Шалхар” овул фуқаролар йиғинида Навоий вилояти адлия бошқармаси ҳамда Давлат хизматлари агентлиги Навоий вилоят бошқармаси раҳбарияти иштирокидаги сайёр қабул бошланди.

“Шалхар” ОФЙ тумандаги намунали овуллардан бири. Марказдан 12км узоқликда жойлашган ҳудудда 1491 нафар фуқаро истиқомат қилади. 318та хонадон бор, маҳалла ҳудудида 2 та умумтаълим мактаби, қишлоқ врачлик пункти ва болалар боғчаси фаолият кўрсатмоқда.

-          Бизнинг маҳаллада яшаш учун ҳам ишлаш учун ҳам қулай шароитлар бор. Энг аввало, бизга саноат зонаси яқин. Фуқароларимизнинг 60 фоизи темир йўл ва ишлаб чиқариш заводларида фаолият юритади. Газ, свет, сув, йўл қурилиши масалаларида ҳам муаммолар деярли йўқ. Ҳудудимизда чорвачилик ҳам яхши ривожланган. Шунча имкониятга қарамасдан фуқароларимиз орасида ишсизлик муаммоси ҳамон сақланиб қолмоқда-дейди маҳалла раиси Кенгеш Наршаев

Айни пайтда маҳаллада 88 нафар ёшлар ҳамда 46 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланмаган. Сайёр қабул жараёнида фуқароларни ишга жойлаштириш, ҳудуддаги мавжуд имкониятлардан фойланиб маҳаллада янги иш ўринлари яратиш таклифи илгари сурилмоқда.

Навоий вилояти адлия бошқармаси

Ахборот хизмати