Муаммога ечим бўлган хужжат
Зарафшон шаҳар адлия бўлимига фуқаро Г.Б. (номи қисқартирилган) шахар тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахсларининг хатти-харакатларидан норози бўлиб, яъни ОИТС ва ОИВ инфекциясига чалинган беморлар билан бевосита ишлаб келганлиги, шу сабабли иш ҳақига 50 фоиз ва узлуксиз иш стажи учун 10 фоиз устамалар тўланмасдан келинаётганлигидан юзасидан мурожаат қилган.
Ушбу мурожаат бўлим ходимлари томонидан холисона, тўлиқ ва ҳар тарафлама ўрганиб чиқилиб, тегишли тартибда аниқлик киритиш учун шахар молия бўлимига сўров хати киритилган.
Молия бўлимининг 11.04.2020 йилги маълумотномасига мувофиқ, фуқарога Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги “Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тадиқлаш тўғрисида”ги 276-сонли қарорига 2-иловаси, 8-бўлим, 8.1-банди талабларига зид равишда 1 032 192 сўм ва қарорнинг 6-бўлим, 25-банди талабларига зид равишда 614 104 сўм, жами бўлиб 1 646 296 сўм устамалар тўлаб берилмаганлиги маълум бўлди.
Шундан сўнг, тиббиёт бирлашмасига адлия бўлими томонидан фуқарога тўланмасдан келинаётган 1 646 296 сўм пул маблағларини тўлаб бериш, келгусида бу каби хато ва камчиликларга йўл қўймаслик юзасидан тақдимнома киритилди.
Фақатгина ушбу тақдимномадан кейин тиббиёт бирлашмаси томонидан мурожаатчи Б.Д.га тегишли бўлган 1 646 296 сўм тўловлар тўлиқ тўлаб берилиши таъминланди ҳамда фуқаронинг ҳақ – ҳуқуқлари тикланишига эришилди.
Зарафшон шаҳар
адлия бўлими бошлиғи М.М.Каримов