Олти йиллик сарсонгарчилигига чек қўйилди.
Зарафшон шаҳар адлия бўлимига фуқаро Ш.Саноқулова мурожаат қилиб, унинг ногирон туғилган олти ойлик фарзанди Б.Кучкарова 2014 йил 13 ноябрда туғма юрак нуқсони ва марказий нерв системаси бузилиши касаллиги оқибатида вафот этганлиги, лекин 6 йилдан буён ФХДЁ органларидан ўлим гувоҳномасини ололмасдан сарсон бўлиб келаётганлигини билдирган.
Мазкур мурожаат юзасидан бўлим томонидан, тегишли ташкилотлардан ҳужжатлар йиғилиб, Фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро судига Б.Кучкарованинг вафот этганлиги ҳақидаги юридик фактни белгилаб бериш юзасидан фуқаро Ш.Саноқулова манфаатида даъво аризаси киритилди.
Суднинг ҳал қилув қарорига мувофиқ киритилган даъво аризаси қоноатлантирилиб, Зарафшон шаҳар ФХДЁ бўлимидан фуқаро Ш.Саноқуловага фарзанди Кучкарова Бону Ёкубовнанинг ўлим гувоҳномаси олиб берилиши таъминланди.
Зарафшон шаҳар адлия
бўлими бош маслаҳатчиси О.Насиров