May 14, 2020

Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш юзасидан Қонун имзоланди

“Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Қонунга ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида” Қонун (ЎРҚ-616-сон, 13.05.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

✅ Киритилган ўзгартишларга кўра:

🔻«доимий прописка» тушунчаси ўрнига «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш» тушунчаси киритилди;

🔻фуқароларга нафақат биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари яшаб турган манзилга, балки уларнинг эгалигида бўлган бошқа манзилдаги уй-жой майдонига ҳам доимий рўйхатга туриш мумкин бўлди;

🔻оилага тарбияга олинган (патронат) болалар – тутинган ота-онанинг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинади;

🔻эр-хотиннинг никоҳдан кейин 1 йил давомида биргаликда яшаш шарти ва 1 йил ичида никоҳ бекор қилинганда прописка йўқотилиши ҳақидаги қоидалар чиқарилди;

🔻Тошкент шаҳри ва вилоятида жойлашган давлат ташкилотларида 5 йил муддат мобайнида узлуксиз меҳнат фаолиятини олиб бораётган мутахассислар (техник, хизмат кўрсатувчи ва ишлаб чиқариш ходимларидан ташқари), шунингдек уларнинг оила аъзолари мазкур ҳудудларда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинадиган бўлди.