May 12, 2020

ID-картани бериш тартиби тасдиқланади

“Ўзбекистон Республикасида идентификациялаш ID-картани расмийлаштириш ва бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди. Унга кўра, ID-картани бериш тартиби тасдиқланади.

ID-карта Ўзбекистон Республикаси фуқароларига туғилганидан бошлаб берилади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 18 ёшдан ID-картага эга бўлишлари шарт.

ID-карта фуқароларга қуйидаги амал қилиш муддатларига берилади:

• туғилган кунидан бошлаб бир ёшгача – икки йил муддатга;

• бир ёшдан 16 ёшгача – 5 йил муддатга;

• 16 ёшдан ошган шахсларга – 10 йил муддатга.

Чуст тумани

Фуқаро 14 ёшдан бошлаб ID-карта расмийлаштиришда бармоқ изларини топшириши шарт.

Фуқаро доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига (МваФРБ) ID-картани олиш учун 18 ёшга тўлгандан сўнг бир ойдан кечикмасдан мурожаат этиши лозим.