September 24, 2021

ҲКҚҚ бўлинмалари тезкор шахсий таркибининг авариялар ва бахтсиз ходисаларни олдини олиш ишларида профессионал билим ва маҳоратларини мустаҳкамлаш мақсадида махсус – тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

қутқарув тузилмаларига махсус вазифалар юклатилиш жараёнидан фотолавҳа

ҲКҚҚисм Штабининг 2021 йил 3 февралдаги ҲКҚҚисм бўлинмалари шахсий таркиби иштирокида ўтказиладиган махсус-тактик ўқув машғулотлари жадвалига мувофиқ, ҲКҚҚ бўлинмалар томонидан кон қутқарув ишларини олиб борувчи корхона ва иншоотларида содир бўлиши мумкин бўлган авариялар ва бахтсиз ходисаларни олдини олиш, уларни бартараф қилишда билим ва маҳоратини мустаҳкамлашга қаратилган махсус – тактик ўқув машғулотлари ўтказилди.

Жорий йилнинг 21-24 сентябр кунлари ОКМК АЖ Каулди кон мажмуаси, "Ўзкимёсаноат" АЖга тасарруфидаги "Деҳқонобод калий заводи" АЖ ва “Гидромахсусқурилиш” АЖга хизмат кўрсатувчи 10-АҲКҚВзводи, 9-АҲКҚВзводига қарашли “Деҳқонобод” ҲКҚВзводи хамда “Пском” ҲКҚПункти командирлар таркиби раҳбарлигида кон мажмуалари мухандис техник ходимлари иштирокида тезкор шахсий таркибнинг жанговор тайёргарлиги, махсус кон – қутқарув жихозлари ва техникаларининг шайлиги, қутқарувчиларнинг авариялар ёки бахтсиз ходисалар содир бўлганда ҳар бир тезкор бўлимнинг ҳаракатланиш тактик уйғунлиги, жабрланганларга малакали биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш ва уларни хавфсиз жойга олиб чиқиш маҳоратлари синовдан ўтказилди.

Машғулот давомида, командирлар таркиби томонидан кон – қутқарув ишларини ташкиллаштириши ва бошқарув маҳорати хамда Низом ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда қўйилган вазифалар баҳоланиб борилди.

Машғулот якуний қисмида командирлар таркиби томонидан шахсий таркибнинг билим ва маҳоратларини юқори даражага олиб чиқиш бўйича мустақил равишда олиб бориладиган ташкилий ва услубий ишлари тушунтириб ўтилди.