September 30, 2021

ҲКҚҚ тизимида кадрлар иши ва ижро интизомини юритиш ва ташкил этишни такомиллаштиришга қаратилган (мониторинг)ўрганиш ўтказилди.

Ижро интизоми бўйича ўтказилган ўрганиш жараёнидан фотолавҳа.

ҲКҚҚ штаби бошлиғи томонидан 2020 йил 20 декабрда тасдиқланган жадвалга асосан, 2021 йил 30 сентябр куни 5-AҲКҚВзводида кадрлар иши ва ижро интизомини юритиш бўйича амалга оширилаёнган ишлар юзасидан мақсадли ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси ва Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли қарори ҳамда 2009 йил 28 августдаги 11-10-топшириғига мувофиқ, ишлар олиб борилаётгани хамда Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент ҳужжатлари, Ҳукумат қарор, фармойиш ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси буйруқлари, фармойишлари, Ҳайъат мажлиси қарорлари, топшириқлари, ҲКҚҚ штаби буйруқ ва фармойишлари ижросини ўз вақтида бажарилишини таъминлашига алоҳида эътибор қаратилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар лойихаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 октябрдаги «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида ПҚ-4502-сонли қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 январдан «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий етилиши унга кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб, рўйхатдан ўтказиладиган меҳнат шартномаларидаги маълумотлар асосида «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида автоматик тарзда шакллантириладиган ходимнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни «Ягона миллий меҳнат тизими» сайти базасига киритиш ишлари бойича амалий ёрдам кўрсатилди. Ўрганиш натижасидан келиб чиқиб, далолатнома расмийлаштирилди.

ҲКҚҚ тизимида кадрлар иши ва ижро интизоми ишлари бўйича амалга оширилган ишлар натижалари юзасидан жорий йил якуни бўйича ҲКҚҚ бош мутахассислари ва бўлинма командирлари таркиби иштирокида ўтказиладиган йиғилиш кун тартибига мухокама сифатида киритилиши белгиланди.