January 17, 2022

Қон қутқарувчиларнинг профессионал билим ва маҳоратларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Назарий машғулотлар жараёнида фотолавҳа

Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисм (ҲКҚҚ) бўлинмалари томонидан хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотларда одамларни қўтқариш ва аварияларни муваффақиятли бартараф этиш ишларида ҳар бир кон қутқарувчининг билим ва маҳорати ошириб боришига алоҳида аҳамият берилади.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 15-17 январ кунлари “Ўзбеккўмир” АЖга ва ОКМК АЖ “Хондиза” кон мажмуасига хизмат кўрсатувчи 2-АҲКҚВзводи ва 10-АҲКҚВзводига қарашли “Хондиза” ҲКҚВзводи бўлинма командирлар раҳбарлигида шахсий таркибнинг тезкор тиббий тайёргарлик хамда саф тайёргарлиги йўналиши бўйича назарий ва амалий машғулоти ўтказилди.

Машғулот иштирокчиларига авария оқибатида қолган одамларга дастлабки тезкор тиббий ёрдамни кўрсатишни амалиётда бажариш, махсус асбоб ускуналарни моҳирона қўллашнинг замонавий усуллари таништирилди.

Машғулот давомида жиҳозланган саф майдонида кон қутқарувчиларнинг одамларни қутқариш ва аварияларни бартараф этишда энг тўғри қарор чиқаришга ва уни бажариш самарадорлиги оширишга хизмат қиладиган саф тайёргарлиги машғулоти ҳам ўтказилди.