October 21, 2021

ҲАМКОРЛИКДАГИ МАХСУС ТАКТИК ЎҚУВ МАШҒУЛОТДА ПРОФЕССИОНАЛ КОН ҚУТҚАРУВЧИЛАР ТОМОНИДАН ЮКСАК МАҲОРАТ КЎРСАТИШДИ.

Жорий йилнинг 20 октябр куни ОКМК АЖ Чодак кон бошқармаси худудида қутқарув тузилмалари хамда кон мажмуаларига хизмат кўрсатувчи Наманган вилояти Поп туманида жойлашган 5-АҲКҚВзвод тезкор шаҳсий таркиби иштирокида «Технологик тармоқда содир бўлган авария натижасида суюқ хлорни атроф-муҳитга тарқалиши билан боғлиқ фавқулодда вазият содир бўлганда Чодак кон бошқармаси раҳбарияти ва фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг ҳаракатлари» мавзусида махсус – тактик ўқув машғулоти ўтказилди.
Ўтказилган ўқув машғулотда тезкор шахсий таркибнинг махсус тайёргарлиги бўйича кон – қутқарув жихозлари ва техникаларининг шайлиги, конда авариялар ёки бахтсиз ходисалар содир бўлганда тезкорлик билан авария - қутқарув ишларини ташкиллаштириш ва жабрланганларга малакали биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш каби билим ва маҳоратлари раҳбарият томонидан юксак эътироф этилди.