June 23, 2021

Профессионал кон қутқарувчиларнинг билим ва тажрибаларини янада юқори даражага олиб чиқиш бўйича амалий кўргазмали видеоконференция ўтказилди.

видеоконференция ўтказилиш жараёнидан фотолавҳа.

ҲКҚҚ бўлинмаларида хизмат қилаётган профессионал кон қутқарувчилар томонидан хавфли ишлаб чиқариш объектларида содир бўлган авариялар ёки бахтсиз ходисаларда, жумладан қидирув – қутқарув ишларини олиб бориш, ташқи таъсир босими остида тўғри ва ўз вақтида мухим қарорлар қабул қилиш, жабрланувчиларга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатган ҳолда хавфли худуддан олиб чиқиш ишларини муваффақиятли амалга оширишида уларнинг жисмоний ва психофизиологик ҳолатининг юқори даражада бўлиши мухим ўрин тутади.

Бундай вазиятларда организмининг физиологик ҳолатни бир маромда сақлаб туриш, экстремал шароитга мослашувчанлигига эришиш ва таянч харакат тизимини функционал жихатдан тўғри йўлга қўйилишига эришиши учун профессионал кон қутқарувчилардан мураккаб ва жисмоний куч талаб этувчи машқларни мунтазам ва аъло даражада бажарилишини талаб этади.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 21 июнь куни ҲКҚҚ Штаби мутахассислари хамда ҲКҚҚ бўлинмалар шахсий таркиби иштирокида ташкил этилган видеоконференцияда, кон қутқарувчиларнинг махсус тайёргарлиги бўйича жисмоний ишчанлик ва иссиқликка чидамлилик комплекс машғулотларини меъёрий – техник хужжатларга мувофиқ ташкил қилиш ва ўтказиш тартиби бўйича билимлари мустаҳкамланди.