ҲКҚҚ бўлинмалари тезкор шахсий таркибининг авариялар ва бахтсиз ходисаларни олдини олиш ишларида профессионал билим ва маҳоратларини мустаҳкамлаш бўйича режалаштирилган жадвалга мувофиқ махсус – тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

Аварияларни бартараф этиш режасини ўрганиш ишларидан фотолавҳа.

ҲКҚҚисм Штабининг 2021 йил 3 февралдаги ҲКҚҚисм бўлинмалари шахсий таркиби иштирокида ўтказиладиган махсус-тактик ўқув машғулотлари жадвалига мувофиқ, ҲКҚҚ бўлинмалар томонидан кон қутқарув ишларини олиб борувчи корхона ва иншоотларида содир бўлиши мумкин бўлган авариялар ва бахтсиз ходисаларни олдини олиш, уларни бартараф қилишда билим ва маҳоратини мустаҳкамлашга қаратилган махсус – тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

Жорий йилнинг 19 апрел санасида 10-АҲКҚВга қарашли “Хондиза” ҲКҚПункти командирлар таркиби раҳбарлигида тезкор шахсий таркибнинг жанговор тайёргарлиги, махсус кон – қутқарув жихозлари ва техникаларининг шайлиги, қутқарувчиларнинг авариялар ёки бахтсиз ходисалар содир бўлганда ҳар бир тезкор бўлимнинг ҳаракатланиш уйғунлиги, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш ва уларни хавфсиз жойга олиб чиқиш вазифалари юклатилди.

Машғулот давомида, командирлар таркиби томонидан кон – қутқарув ишларини ташкиллаштириши ва бошқарув маҳорати хамда Низом ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказилиши бўйича қўйилган вазифалар баҳоланиб борилди.

Машғулот якуний қисмида командирлар таркиби томонидан шахсий таркибнинг билим ва маҳоратларини юқори даражага олиб чиқиш бўйича мустақил равишда олиб бориладиган ташкилий ва услубий ишлари тушунтириб ўтилди.