November 3, 2021

"Машқда қийин бўлса, амалда осон бўлади" кон қутқарувчиларнинг профессионал махорати янада мустаҳкамланди.

авария содир бўлган худудни ўрганиш жараёнидан фотолавҳа.

Фойдали қазилма бойликларини қазиб олувчи корхона ва ташкилотлар кон мажмуаларида содир бўлиши мумкин бўлган аварияларни бартараф этиш жараёнларида баъзи вақтларда қон қутқарувчилар газли мухитда қидирув қутқарув ишларини олиб боришида махсус газли мухитга мулжалланган нафас олиш асбоб-ускуналарини қўллаган ҳолда ишлашларига тўғри келади.

Бу эса ўз навбатида кон қутқарувчилардан юксак маҳорат, тажриба ва албатта етарли билимга эга бўлишни талаб этади. Ана шу мақсадда жорий йилнинг 2 ноябр куни "Ўзбеккўмир" АЖ кон мажмуаларига хизмат кўрсатувчи Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида жойлашган 2-АҲКҚВзвод командирлар ва тезкор шахсий таркиби хамда "Шахта усулида кўмир қазиб олиш" филиали раҳбарияти билан хамкорликда режали махсус тактик ўқув машқи ўтказилди.

Ўқув машқида асосий эътибор ишлаб чиқариш жараёнида юзага келадиган фавқулодда вазиятлардан огоҳ бўлиш, коннинг аварияларга қарши ишлаш тизими ва техника хавфсизлигини таъминлашга нисбатан кўникмани шакллантириш масалаларига қаратилди.

Тадбирни ташкиллаштиришда "Олмалиқ КМК" АЖ кон мажмуаларига хизмат кўрсатувчи ҲКҚОтряди кон қутқарувчилари яқиндан ёрдам кўрсатишди.