January 5, 2019

Хитойда асални олтинга  "ўхшаш" материалга айлантира олишди

Далянь кимёвий-физика институти олимлари асалга иссиқ электр билан зарядланган аргон оқимини сепиб, келажакда заводларда камёб ва қимматбаҳо металларнинг ўрнини босувчи материал олишга муваффақ бўлишди. Олимларнинг сўзларига кўра, асал "товуқ"дан "қақнус"га айланди, ва ўзини коксни спиртга айлантиришда яхшигина катализатор эканлигини кўрсата олди. Авваллари ушбу жараён учун фақат қимматҳахо металлар керак эди. Афсуски, бунақа олтиндан танга пуллар тайёрлаб бўлмайди - унинг зичлиги ҳали ҳам асалникидек. Ким билади, балки хитойликлар технологияни тўла мукаммал тошга айлантириш даражасида юксалтира олишар!