НУРОТА ТУМАНИДА ЧОРВАЧИЛИК ЙЎНАЛИШИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
Нурота тумани "Кизилча қоракўлчилик наслчилик" МЧЖга қарашли "Жарқўтон" сунъий уруғлантириш пунктида вилоят миқёсида қочириш мавсумиги намунали ўтказиш буйича семинар бўлиб ўтди.
Семинарда "Навоий-Қоракўл" уюшмаси раиси У.Халилов, Навоий вилоятидаги барча қоракўлчилик наслчилик МЧЖ раҳбарлари, илмий тадқиқод институти ходимлари, ёш олимлар ва ҳудуддаги Қизилча, Темирқовуқ МФЙлардаги фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди.
Амалий тарзда ўтган семинарда мутахассислар ўзаро тажриба алмашишдилар. Шундан сўнг "Навоий-Қоракўл" уюшмаси раиси У.Халилов қоракўл совлиқларини сунъий уруғлантиришнинг аҳамияти юзасидан йиғилганларга тушинча берди.
Семинарни давоми сифатида "Навоий-Қоракўл" уюшмаси раиси бошчилигида барча семинар иштирокчилари Нурота туманидаги "Истиқлол қоракўлчилик наслчилик" МЧЖда жорий йил сентябрь ойида фойдаланишга топширилган Бурдоқичилик ва емни қайта ишлаш гранулла цехида бўлишиб, цеҳда амалга оширалаётган ишларни ўз кўзлари билан кўриб, МЧЖ раҳбарлари ўзаро фикрлар алмашиб, ўз ҳудудларида ҳам шундай цехларни очишни ўз олдиларига мақсад қилдилар.
Маълумот ўрнида Бурдоқичилик ва емни қайта ишлаш гранулла цехида ҳудуд аҳолисидан 10 нафар ходимларни иш билан таъминланганлиги қувонарли ҳолат.
Куннинг иккинчи қисмида Нурота туман ҳокимлиги биносида Нурота туманидаги барча чорвачилик фермер хўжаликлари хусусий, оилавий, МЧЖ ва бошқа турдаги субъектлар раҳбарларига "Навоий-Қоракўл" уюшмаси раиси томонидан Мухтарам Президентимизнинг 02.09.2020 йилдаги ПФ-6059-сонли Фармони ва ПҚ-4817-сонли Қарорнинг мазмун моҳияти йиғилганларга тўлиқ тушинтирилиб берилди.
Учрашув доирасида чорвачилик фермер хўжаликлари хусусий, оилавий, МЧЖ ва бошқа турдаги субъектлар раҳбарлари томонидан берилган саволларга жавоблар берилди.