December 24, 2019

Кенгашлар ва тадбирлар

Туғлуқ Темурхон (саркардалари) Беккичик, Ҳожибек арканут[1], Улуғ Туғ Темур керайит[2] ва Жетанинг бошқа амирларидан уч фавж[3] тузиб, Мовароуннаҳр мамлакатини талон-торож қилиш учун юборгани, ўша уч фавж қўшин Хузор[4] деган жойга келиб тушгани ҳақидаги хабар менинг қулоғимга йетди. Шунда Туғлуқ Темурхонни бориб кўришдан илгари бу очкўз амирларни мол-дунё билан маҳлиё етиб, Мовароуннаҳр вилоятини қатлу ғоратдан қутқариб қолишга қарор қилдим.

Тилга олинган амирларни кўрганимда, уларни ҳайбатим босди шекилли, ортиқча илтифотлар кўрсатиб, ҳурматимни бажо келтирдилар. Уларнинг кўзларига ўхшаш кўнгиллари ҳам тор бўлганидан, совға-соврун[5] йўсинида берилган ҳар турлик тансиқ моллар кўзларига кўп кўринди ва Мовароуннаҳрни босиб олиш, талон-торож қилиш ниятидан қайтдилар.

(Шундан сўнг) тўғри бориб Туғлуқ Темурхон билан кўришдим[6]. Хон келишимни яхшиликка йўйиб, (салтанат ишларида) мендан кенгаш сўради. Кўрсатган кенгашларимни тўғри деб топиб, барчасини қабул қилди.

Шу аснода Туғлуқ Темурхонга хабар келтирдиларким, (юқорида айтилган) уч фавж амирлари маҳаллий халкдан нақд пул ва соврунлар олиб, улар билан келишмишлар. Хон шу ондаёқ мол-мулк билан накд пулларни қайтариб олиш учун вакил тайин қилди ва амирларни бундан буён Мовароуннаҳрга боришларини манъ етди. Мансабларидан бўшатди. Ўринларига Хожи Маҳмудшоҳ Ясурийни[7] тайинлади.

Бу ҳакда амирлар хабар топгач, душманлик байроғини кўтариб, юртларига қайтиб кетдилар. Йўлда хоннинг девонбеги ва бош маслаҳатчиси бўлмиш Ўғлонхўжани учратдилар. Уни ҳам ўзларига оғдириб олиб, Жета томон юзландилар.

Aйнан шу вақтда Туғлуқ Темурхоннинг Дашти қипчоқдаги[8] амирлари ҳам исён туғини кўтаргани ҳақида хабар олинди. Бундан хон ташвишга тушди. У мен берган маслаҳатга кўра Жета тарафга йўл олди. Мовароуннаҳрни еса менга қолдирди ва бу хусусда ёрлиғу аҳднома ёзиб берди. Aмир қорачор нўённинг[9] Мовароуннаҳрдаги туманини ҳам менга топширди. Мен бутун Мовароуннаҳр вилоятига, то Жайҳун дарёсининг соҳилларигача чўзилган йерларга ҳукмрон бўлдим.

Давлат ва салтанатимнинг бошланишида енг аввал қилган кенгашим шул еди.

Мен тажрибамдан шуни билдимки, юз минг отлиқ аскар қилолмаган ишни бир тўғри тадбир билан амалга ошириш мумкин екан.




[1] Aрканут–Чиғатой улусининг шарқий қисми (Мўғулистон)даги кўчманчи турк қабилаларидан бири. ( –A.A.)

[2] Керайит–нуфузли турк қавмларидан бирининг номи. Унинг бошлиқлари ўз вақтида Чингизхонни қўллаб-қувватлаган.

[3] Фавж–ҳарбий бўлинма, катталиги турлича бўлган.

[4] Хузор–Қашқадарё вилоятига қарашли ҳозирги Ғузор тумани маркази.

[5] Соврун–ўрта асрларда подшоҳ ва хонлар, умуман олий мартабали кишилар билан учрашганда уларга қилинадиган тансиқ моллардан иборат қимматбаҳо тортиқ.

[6] Шарафиддин Aли Яздий «Зафарнома» асарида ёзишича, бу учрашув 761/1360 йилда юз берган. (–A.)

[7] Ҳожи Маҳмудшоҳ Ясурий–Ясур уруғининг амири. (–A.A.)

[8] Дашти қипчоқ–араб ва форс тилларидаги адабиётларда ХИ аср бошлариданоқ қўлланган бу атама Шарқий Туркистондан тортиб, ғарбда то Дунай дарёсининг қуйи оқимигача бўлган йерларни ўз ичига олган. қипчоқ сўзи рус солномаларида «половец» дейилган, Византия солномаларида еса «коман» атамаси қўлланган. Туғлуқ Темурга бу Даштнинг шарқий қисми қараган. (–A.A.)

[9] Қорачор нўён–Чингизхоннинг нуфузли амирларидан бири, Чиғатойхоннинг маслаҳатчиси ва лашкарбошиси.