🎻🎶 굴 ㅎㅓ 여🎼
@o_l_dc_i_t_y
145 posts

"Ҳарбий- Ватанпарварлик" фестивали доирасида спорт мусобақалари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 28 йиллиги ҳамда 14 январь "Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан жойларда давра суҳбатлари, спорт мусобақалари, кўргазмали чиқишлар ўтказилмоқда. Навоий шаҳрида ҳам байрам кайфияти ила Вилоят ҳокимлиги, вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят Ички ишлар бошқармаси, вилоят Мудофаа бошқармаси ҳамда вилоят Маданият бошқармалари билан ҳамкорликда Алишер Навоий номидаги истироҳат боғида "Ҳарбий- Ватанпарварлик" фестивали доирасида кенг омма иштирокида спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

2019 йил якунлари спорт соҳаси вакиллари томонидан сарҳисоб қилинди

Навоий вилояти Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси вакиллари бир даврага йиғилиб 2019 йилнинг сарҳисоб ва якунлари, омадли ютуқларини хулоса қилишди. Йил якунлари Навоий шаҳридаги "Gold city" тантаналар масканида бўлиб ўтди. Даврани дастлаб вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Нарзиева Шахло Пардаевна очиб берди ва ундан сўнг Навоий вилояти ҳокими ўринбосари Фахриддин Солиев Бахромович сўзга чиқиб шу йил бўйича спорт соҳасида эришилган ютуқлар, натижалар ва келгусида қилинадиган ишлар бўйича тўхталиб ўтди ва кириб келаётган янги 2020 йил билан давра иштирокчиларини табриклади.

Навоийда мураббийларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича семинар ташкил этилди

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бу борада ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган фармон ва қарорлар муҳим аҳамият касб етаётир.

Йил якунлари бўйича Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг Ҳайъат йиғилиши ўтказилди

Жорий йилнинг 12 декабрь куни Навоий вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг 2019 йил 11 ойлик якунларига бағишланган Ҳайъат йиғилиши тизимдаги туман ва шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бўлим бошлиқлари, Навоий Ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб-интернати ҳамда спорт таълим муассасалари директорлари , Ҳайъат кенгаш аъзолари иштирокида бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибига мувофиқ 8 та масала яъни:

ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАСИН

3-ДЕКАБРЬ "ҲАЛҚАРО НОГИРОНЛАР КУНИ" МУНОСАБАТИ БИЛАН БАРЧА ЖОЙЛАРДА БЎЛАЁТГАНЛИГИ КАБИ НАВОИЙ ВИЛОЯТИМИЗДА ҲАМ ҚАТОР ТАДБИРЛАР, ТАНЛОВЛАР ҲАМДА СПОРТ ТАДБИРЛАРИ КЎТАРИНГКИ РУҲДА ЎТКАЗИЛДИ. НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИ, ВИЛОЯТ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ БОШҚАРМАСИ, ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ, СОҒЛОМ АВЛОД УЧУН ХАЛҚАРО ҲАЙРИЯ ФОНДИ НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ҲУДУДИЙ БЎЛИНМАСИ, ВИЛОЯТ ЁШЛАР ИТТИФОҚИ КЕНГАШИ, ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ ВИЛОЯТ БЎЛИМИ КАБИ ҚАТОР ТАШКИЛОТЛАР ҲАМКОРЛИГИДА НАВОИЙ ШАҲРИДАГИ АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ИСТИРОҲАТ БОҒИДА МАРАФОН, НАВОИЙ ШАҲРИДАГИ ЁШЛАР МАРКАЗИ САРОЙИДА ШАХМАТ-ШАШКА СПОРТ ТУРЛАРИДАН МУСОБАҚАЛАР, "МАФТУНКОР РАНГЛАР ДУНЁСИ" НОМЛИ РАСМЛАР ТАНЛОВИ ВИЛОЯТДАГИ ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН БОЛАЖОНЛАР,ЭРКАКЛАР ВА АЁЛЛАР ЎРТАСИДА ЎТКАЗИЛДИ...

Аёллар спорт фестивали: Навоий вилоятида фестивал натижа ва якунлари

Бугунги кунда аёлларимизнинг жамиятдаги ўрнини ошириш, уларни иш билан таъминлаш, уларнинг саломатлигини тиклаш борасида қатор шарт-шароитлар муҳтарам юртбошимиз томонидан изчиллик билан амалга оширилмоқда. Ана шу амалларнинг давоми сифатида "Тиббиёт ходимлари куни" муносабати билан соҳада фаолият юритаётган аёллар ўртасида "Аёллар спорт фестивали" жорий йилнинг 19 ноябрь куни Навоий шаҳридаги Ёшлар спорт мажмуасида қизғин кайфиятда бўлиб ўтди.Мусобақа Вилоят ҳокимлиги, Вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ва Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилди. Мусобақани Республика "Маърифат" тарғиботчилари аъзоси, Республика хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни такомиллаштириш гуруҳи раис ўринбосари профессор...

Шу байроқ бирлаштирар қайда бўлсакда бизни...

Юртимизнинг барча жойларида бўлаётганлиги каби Навоий вилоятида ҳам миллий давлат рамзларимиздан бири ҳисобланган давлт байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллигига бағишланган вилоят байрам тадбири Навоий шаҳридаги Алишер Навоий номидаги истироҳат боғи майдонида жойлашган 62,5 метрлик улкан давлат байроғи остида вилоятдаги барча ташкилот ва корхоналар, таълим муассасалари, нуронийлар ва фахрийлар, шаҳримиз меҳмонлари ва ёшлар қанотида оммавий руҳда бўлиб ўтди. Мусаффо осмон узра ҳилпираётган давлат байроғи мана шундай тинч ва осойишта, халқи самимий ,тобора ривожланиб бораётган жонажон Ўзбекистонимизга ўзгача ярашиб турибди. Ватан равнақи ила жўшиб, шижоат билан қадам ташлаётган ёшларимиздан, спортчиларимиздан саҳна чиқишлари...

ERKIN,YUNON-RUM VA AYOLLAR KURASHI BO‘YICHA O‘ZBEKISTON CHEMPIONATI YAKUNLARI

Joriy yilning 10-15 noyabr kunlari Erkin ,Yunon-Rum va Ayollar kurashi bo‘yicha kattalar o‘rtasida O‘ZBEKISTON CHEMPIONATIga Navoiy shahri mezbonlik qildi. 11 noyabr kuni nufuzli chempionatga start berildi va uning ochilish marosimi Navoiy shahridagi "Sport saroyi"da bo‘lib o‘tdi. Musobaqaga jami 500 nafar ishtirokchilar va shundan 120 nafar ayollar ishtirok uchun yurtimizning barcha hududlaridan tashrif buyurishdi. Musobaqada kurashchilar quyidagi vazn toifalari bo‘yicha bellashishdi: -Erkin kurash:57,61,65,70,74,79,86,92,97,125kg -Yunon-Rum kurashi: 55,60,63,67,72,77,82,87,97,130kg -Ayollar kurashi: 50,53,55,57,59,62,65,68,72,76 kg Yuqoridagi vaznlar bo‘yicha kurashchilar musobaqa programmasi asosida o‘yinlarni olib borishdi...

Миллий Тикланиш Партияси фаолларидан оммавий флешмоб тадбири

Жойларда бўлаётганлиги каби Навоий вилоятида ҳам Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан оммавий тадбирлар давом этмоқда. Бугун 16 ноябрь куни Навоий шаҳридаги Алишер Навоий истироҳат боғи ҳудудида ўрнатилган улкан 62,5 метрлик давлат байроғи остида оммавий флешмоб тадбирлари спортчилар, фаол ёшлар қанотида ҳамда Ўзбекистон Миллий тикланиш Партияси Навоий вилояти фаоллари билан биргаликда ватанпарварлик, ватанга бўлган мухаббат руҳида ўтказилди. Байроғимиз мусаффо осмон узра ҳилпираб турар экан шу ватанда яшаётган ҳар бир инсоннинг юрагида ғурур, ифтихор бағишлайди. Нуфузли халқаро мусобақаларда ҳам байроғимиз ореналарда кўтарилар экан спотчиларимиз кўзларида ёш, қалбларида ватанга бўлган...

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ СПОРТЧИЛАР ВА ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Бугунги кунда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда – Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ушбу соҳани ривожлантиришга йўналтирилган 60дан ортиқ фармонлари, қарор ва фармойишлари қабул қилинди.