Хатирчи туманида спорт мусобақалари

by 🎻🎶 굴 ㅎㅓ 여🎼
Хатирчи туманида спорт мусобақалари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 мартдаги 02-1011-сонли видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларга асосан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 2019 йил 26 апрел куни Навоий вилояти Хатирчи туман ХТБга қарашли 15 умумтаълим мактабида Вилоят семинари бўлиб ўтди. Бешта муҳим ташаббуснинг 2 йўналиши ижроси бўйича мактаб ўқувчилари ўртасида спортнинг шахмат, армрестлинг, баскетбол, волейбол, футбол спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада 150 нафарга яқин ўқувчилар иштирок этишди.

Навоий вилояти Жисмоний тарбия ва спорт боқармаси матбуот хизмати

April 26, 2019
by 🎻🎶 굴 ㅎㅓ 여🎼