January 14, 2020

"Ҳарбий- Ватанпарварлик" фестивали доирасида спорт мусобақалари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 28 йиллиги ҳамда 14 январь "Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан жойларда давра суҳбатлари, спорт мусобақалари, кўргазмали чиқишлар ўтказилмоқда. Навоий шаҳрида ҳам байрам кайфияти ила Вилоят ҳокимлиги, вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят Ички ишлар бошқармаси, вилоят Мудофаа бошқармаси ҳамда вилоят Маданият бошқармалари билан ҳамкорликда Алишер Навоий номидаги истироҳат боғида "Ҳарбий- Ватанпарварлик" фестивали доирасида кенг омма иштирокида спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

Миллий спорт турларимиз шохи кураш, тош кўтариш, мини футбол, арқон тортиш, армрестлинг, шахмат-шашка, камон отиш ҳамда пневматик қуролдан ўқ отиш каби спорт турларидан ташкил этилган мусобақаларда кенг жамоатчилик, ёшлар ҳамда бугунги сана қаҳрамонлари ҳарбийлар муносиб қатнашиб фахрли ўринларни эгаллаганлар вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг дипломлари ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда вилоят Мудофаа бошқармасининг эсталик совғалари билан тақдирланишди.

Шунингдек фестивал доирасида ҳарбий машиналар , қурол-аслаҳалар, чодирлар кўргазмаси намойиш этилди. Вилоят Маданият бошқармаси томонидан ташкил этилган концерт дастури фестивал қатнашчилари, меҳмонлари, кузатувчил��рига хуш кайфият бағишлади.

Вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси матбуот хизмати