Волейболчилар мусобақаси

14-май куни Навоий шаҳар 17-мактаб спорт залида волейбол "Спорт ойлиги" га бағишлаб спорт тури бўйича 2005-2007 йилларда туғилган қизлар ўртасида Навоий Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ИБЎСМ очиқ биринчилиги бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ИБЎСМ жамоаси ҳамда Конимех туман БЎСМ волейбол жамоалари қатнашишди. Ушбу мусобақада 45 нафар спортчи-ўқувчи қизлар иштирок этишди. Мусобақага Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ИБЎСМ томонидан тасдиқланган спортнинг волейбол бўлими тренер-ўқитувчиси Очилова Махсума ҳакамлик қилди.

Мусобақада умумжамоа хисобида

1-ўринни Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ИБЎСМ 1-жамоаси

2-ўринни Конимех туман БЎСМ жамоаси

3-ўринни эса ИБЎСМ 2- жамоаси эгаллашди.

Мусобақанинг якунида Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ИБЎСМ маъмурияти томонидан ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда медаллар билан тақдирлашди.

Навоий вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси матбуот хизмати

Расмий телеграм канал