May 21, 2019

Учқудуқ туманида "Спорт ойлиги" доирасида мусобақа

2019 йил 21 май куни "Спорт ойлиги" доирасида Навоий вилояти Учқудук туман болалар -ўсмирлар спорт мактаби тақвим режасига асосан тумандаги муассаса ва ташкилот ходимлари ўртасида спортнинг волейбол туридан мусобақаси тумандаги Кончилик касб-ҳунар коллежи спорт залида бўлиб ўтди Ушбу мусобақада 12 та жамоа иштирок этишди. Мусобақани туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи О.Орзиев ва туман БЎСМ ходимлари Ш.Каримова ва Н.Хўжаковалар очиб берди.

Мусобақа якунига кўра

1-ўрин Миллий гвардия жамоаси

2-ўрин Халк таълими бўлими жамоаси

3-ўрин тумандаги 5- умумтаълим мактаб жамоасига насиб этди

Мусобақа ғолиблари туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан диплом ҳамда эсталик совғалари билан тақдирланишди.

Навоий вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси матбуот хизмати

Расмий телеграм канал